locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. «Borussiya D» ўз майдонида «Будё Глимт» билан дуранг ўйнади

Чемпионлар Лигасининг 6-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиянинг Дортмунд шаҳридаги «Дортмунд» стадионида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тур баҳси бўлиб ўтди. «Боруссия Д» ва «Будё-Глимт» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида «Боруссия» яримҳимоячиси Юлиан Брандт ҳисобни очди. 42-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Ҳайтам Алисами жавоб голини киритиб, натижани тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Брандт дублни расмийлаштириб, дортмундликларни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ 75-дақиқада «Будё-Глимт» ҳужумчиси Йенс Петтер Ҳёге катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 2:2 кўринишига қайтарди.

Кейинги турда «Боруссия» 20 январ куни сафарда «Тоттенхэм»га қарши майдонга тушади. «Будё Глимт» эса ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

YeChL. 6-тур

«Боруссия Д» — «Будё Глимт» 2:2

Голлар: Брандт (18, 51) — Алисами (42), Ҳёге (75).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг