YeChL. «Барселона» сафарда «Славия»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 7-туридан ўрин олган «Славия» — «Барселона» учрашуви бўлиб ўтди. Унда Каталония клуби 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисоб 10-дақиқада очилди — «Славия» яримҳимоячиси Васил Кушей мезбонларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада «Барселона» футболчиси Фермин Лопес мувозанатни тиклади, саккиз дақиқа ўтиб эса у дубл қайд этиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим яхунига яқин, 44-дақиқада Роберт Левандовскининг автоголи туфайли «Славия» яна ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда устунлик «Барселона» томонида бўлди. 64-дақиқада Дани Олмо меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди. 71-дақиқада эса Роберт Левандовски гол уриб, учрашувга мантиқий нуқта қўйди — 4:2.
Мазкур натижадан сўнг «Славия» 3 очко билан турнир жадвалида 34-ўринда қолмоқда. «Барселона» эса 13 очко жамғариб, 9-поғонага кўтарилди.
Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги сўнгги турда «Славия» 28-январ куни «Пафос»га қарши майдонга тушади. «Барселона» эса худди шу куни «Копенгаген» билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси финали Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи учрашув 2026 йил 30 май кунига белгиланган.
YeChL. 7-тур
«Славия» — «Барселона» 2:4
Голлар: Кушей (10), Левандовски (автогол, 44) — Фермин (34, 42), Олмо (64), Левандовски (71).