locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. «Barselona» сафарда «Атлетико»ни мағлуб этди, бироқ турнир билан хайрлашди

Икки ўйин натижасига кўра мадридликлар ярим финалга йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финалидан ўрин олган «Атлетико Мадрид» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Мадриддаги «Сивитас Метрополитано» стадионида кечган баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бироқ дастлабки ўйинда «матрасчилар»нинг қўли баланд келгани (2:0) сабабли, умумий натижа бўйича Мадрид клуби кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувни Клеман Тюрпен бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Ламин Ямал ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада Ферран Торрес «кўк-анорранглилар»нинг устунлигини мустаҳкамлади. 31-дақиқада эса Адемола Лукман мезбонларнинг жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Ферран Торрес рақиб дарвозасига учинчи голни ҳам киритган эди, бироқ офсайд сабабли ушбу гол инобатга олинмади. Ўйин якунланиши арафасида, 80-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эрик Гарсия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида «Барселона» икки ўйин натижасига кўра «Ньюкасл»ни 8:3 ҳисобида доғда қолдирган эди. «Атлетико» эса худди шу босқичда «Тоттенхэм»дан устун келган (умумий ҳисоб — 7:5).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг