YeChL. «Atletiko» ўз майдонида «Брюгге»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 1/8 финалга йўлланма олди
UEFA Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Атлетико» клуби «Брюгге» устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мадридда бўлиб ўтган жавоб учрашуви 4:1 ҳисобида испанларнинг ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилган эди. Икки ўйин натижасига кўра (7:4), Диего Симеоне шогирдлари кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Александр Серлот ҳисобни очиб, «Атлетико»ни олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада «Брюгге» футболчиси Хоел Ордоньес жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи бўлим мадридликларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. 48-дақиқада Жонни Кардозо мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ўйин қаҳрамонига айланган Серлот 76 ва 87-дақиқаларда рақиб дарвозасини яна икки бор ишғол қилиб, ўзининг хет-триғини расмийлаштирди.
Маълумот учун, «Атлетико» 1/8 финалда «Ливерпуль» ёки «Тоттенхэм» жамоаларидан бири билан тўқнаш келади. Маълумот учун, жорий мавсумнинг финал баҳси 2026 йилнинг 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
YeChL. Плей-офф босқичи
«Атлетико» — «Брюгге» 4:1
Голлар: Серлот (23, 76, 87), Кардозо (48) — Ордоньес (37).