YeChL. «Arsenal» safarda «Bryugge»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бельгиянинг Брюгге шаҳридаги «Жан Брейдел» стадионида Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-тур учрашуви бўлиб ўтди. «Брюгге» ва «Arsenal» ўртасидаги баҳсда лондонликлар йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонларнинг биринчи голи 25-дақиқада қайд этилди — Нони Мадуэке ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошланиши билан, 47-дақиқада у дублни расмийлаштирди. 56-дақиқада эса Габриэл Мартинелли тўпни дарвозага жойлаб, «Arsenal»нинг ишончли устунлигини таъминлади.
Учрашувдан сўнг «Брюгге» 4 очко билан умумий жадвалда 31-ўринда қолди. «Arsenal» эса 18 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб турибди.
Кейинги турда «Брюгге» 20 январь куни сафарда «Қайрат»га қарши майдонга тушади. «Arsenal» ҳам 20 январь куни сафарда «Inter» билан тўқнаш келади.
YeChL. 6-тур
«Брюгге» — «Arsenal» 0:3
Голлар: Мадуэке (25, 47), Мартинелли (56).