YeChL. «Arsenal» 89-дақиқада урилган гол эвазига «Bayer» билан дуранг ўйнади
UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидан ўрин олган «Bayer» ва «Arsenal» ўртасидаги дастлабки учрашув ўз якунига етди. Леверкузен шаҳридаги «BayArena» стадионида бўлиб ўтган мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 46-дақиқасида «Bayer» яримҳимоячиси Роберт Андрикс ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг 89-дақиқасида «канонирлар» ҳужумчиси Кай Хаверц 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 17 март куни Лондондаги «Emirates» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Bayer» плей-офф босқичига қадар «Olympiacos» клубини икки ўйин натижасига кўра 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. «Arsenal» эса Чемпионлар Лигасининг умумий босқичини 24 очко билан биринчи ўринда якунлаган эди.
YeChL. 1/8 финал
«Bayer» — «Arsenal» 1:1
Голлар: Andrix (46) — Havertz (pen. 89).