locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яя Туре «Слован» бош мураббийига айланиши мумкин

Бу ҳақда Futbalové Zákulisie манбаси хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
  Яя Туре «Слован» бош мураббийига айланиши мумкин
ФОТО: Getty images

Собиқ футболчи Яя Туре Словакиянинг “Слован” жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Futbalové Zákulisie манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, клуб мураббийлик лавозими учун бир нечта номзодни кўриб чиқмоқда. Улар орасида Игорь Бишчан бор.

Аввалроқ Туре “Тоттенхэм” академиясида ишлаган, шунингдек, Бельгиянинг “Стандард” клубида ва Саудия Арабистони терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, “Слован” Словакия чемпионига айланди. Жамоа Чехословакия даврини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, умумий ҳисобда 27 карра мамлакат чемпиони ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг