locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яя Ситҳоле ЖЧ-2026да илк қизил карточкани олган футболчига айланди

Ҳозирда Мексика ЖАРни ишончли ҳисобда мағлуб этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоаси яримҳимоячиси Яя Ситҳоле Мексикага қарши кечаётган ЖЧ-2026нинг очилиш учрашувида, ўйиннинг 49-дақиқасида қизил карточка олди. Натижада у жорий Жаҳон чемпионатида майдондан четлатилган илк футболчига айланди.

Мексика ва ЖАР терма жамоалари ўртасидаги ўйин «А» гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳнинг 2-турида Мексика миллий жамоаси 19-июн куни Жанубий Корея билан тўқнаш келса, 3-турда (25-июн) Чехияга қарши майдонга тушади. ЖАР эса 2-турда Чехия билан (18-июн), 3-турда эса Жанубий Корея билан (25-июн) куч синашади.

Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, амалдаги дунё чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022-йилги сайёра биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган эди. Ўшанда ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, аммо пенальтилар сериясида аргентиналиклар рақибдан устун келишган эди (4:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг