locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ярослав Кестль Чехия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Кестль Чехия терма жамоасини Сан-Марино ва Гибралтарга қарши ўйинларга тайёрлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ярослав Кестль Чехия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди
ФОТО: Getty images

Ярослав Кестль Чехия терма жамоасига вақтинчалик мураббий этиб тайинланди, деб хабар беради Чехия футбол ассоциацияси расмий сайти.

Кестль Чехия терма жамоасини 13-ноябр куни Сан-Маринога қарши ўртоқлик ўйини ва 17-ноябр куни Гибралтарга қарши 2026-йилги жаҳон чемпионатига Европа саралашининг сўнгги ўйинига тайёрлайди.

Айни дамда Чехия терма жамоаси 13 очко билан саралаш Л гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.

Кестль аввалроқ Чехия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Иван Гашекнинг мураббийлар штабида ишлаган. Гашек бу лавозимда 2024 йилнинг январидан бери ишлаб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг