locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яримҳимоячи Франко Мастантуоно «Реал Мадрид»дан «Фиорентина»га ўтиш сабабларини тушунтирди

Мастантуоно Мадрид клуби томонидан 2025 йил ёзида тахминан 45 миллион евро эвазига "Ривер Плейт"дан сотиб олинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Яримҳимоячи Франко Мастантуоно «Реал Мадрид»дан «Фиорентина»га ўтиш сабабларини тушунтирди
photo: gettyimages

Яримҳимоячи Франко Мастантуоно «Реал Мадрид»дан «Фиорентина»га ўтиш сабабларини тушунтирди.

"Мен «Фиорентина»да бўлганимдан жуда хурсандман. Менга чиндан ҳам қизиқарли лойиҳа таклиф қилинди. Бу менинг фаолиятим учун тўғри танлов ва мен бунга эришганимдан хурсандман", — деди Мастантуоно.

"Менга кўплаб таклифлар бўлган эди, аммо «Фиорентина»нинг лойиҳаси мени бошқалардан кўра кўпроқ ҳайратда қолдирди. Мен қароримни расмий эълон қилинганидан бир ҳафта олдин қабул қилганман. Исмимни ушбу клуб тарихи саҳифаларига ёздиришни истайман", — дея қўшимча қилди у.

Мастантуоно Мадрид клуби томонидан 2025 йил ёзида тахминан 45 миллион евро эвазига "Ривер Плейт"дан сотиб олинган. У ўтган мавсумда 35 та ўйинда 1484 дақиқа майдонда ҳаракат қилди (ҳар бир ўйинда ўртача 42 дақиқа), учта гол урди ва бирта голли узатма берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг