locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Япония Швеция билан дуранг ўйнаб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади

F гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Япония Швеция билан дуранг ўйнаб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
25.06.2026, Як.
Япония
1
Швеция
1

Япония терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги, учинчи турида Швеция билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйинда Дайдзен Маэда (56-дақиқада) ҳисобни очган бўлса, Энтони Эланга (62-дақиқада) мувозанатни тиклади.

Ушбу натижа Япония учун ижобий якунланди. Жамоа гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, турнирнинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ баҳслари якунларига кўра, Нидерландия 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Япония 5 очко билан иккинчи, Швеция 4 очко билан учинчи, Тунис эса 0 очко билан сўнгги ўриндан жой олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг