Япония мухлислари яна бутун дунёга намуна бўлди
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Япония терма жамоаси Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Аммо учрашувдан кейин майдондаги натижадан ҳам кўпроқ япон мухлисларининг маданияти эътибор марказига тушди.
Ўйин якунлангач, “Кўк самурайлар” мухлислари стадионни дарҳол тарк этмади. Улар трибунадаги чиқиндиларни йиғиб, ўзлари билан олиб келган кўк пакетларга жойлашди. Қизиғи, айнан шу пакетлар ўйин давомида мухлисларнинг асосий атрибутларидан бири бўлган: голлар урилиганда ишқибозлар уларни кўтариб, байрам қилишган эди.
Бу ҳолат Япония мухлислари учун янгилик эмас — улар бундай одати билан илк бор 1998-йил Франциядаги Жаҳон чемпионатида эътибор қозонган. Шу пайтдан бери ҳар бир мундиалда япон мухлислари стадионларни тозалап кетиши анъанага айланган.
Натижада, АҚШдаги Даллас стадионида япон мухлислари ортидан деярли ҳеч қандай чиқинди қолмади. Бу эса яна бир бор уларнинг футбол маданияти ва тартиб-интизомини намоён этди.