Япония Эквадорни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Kirin Cup финалига чиқди
Япония терма жамоаси Kirin Cup-2026 ярим финалида Эквадорни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, турнир финалига йўл олди. Йокогамадаги учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди.
Баҳс давомида ҳар икки жамоа гол уриш учун имкониятларга эга бўлди, бироқ дарвозаларни ишғол эта олмади. Турнир регламентига кўра, 90 дақиқадан сўнг ҳисоб тенг бўлса, қўшимча вақт ўтказилмайди ва ғолиб тўғридан-тўғри пенальтилар сериясида аниқланади.
Пенальтилар сериясида Япония футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, Эквадор устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа, мезбонлар Kirin Cup-2026 бош соврини учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Маълумот учун, финалда Япония Янги Зеландия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Янги Зеландия ярим финалда Панамани 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этди. Финал 5 октябрь куни Токиодаги Миллий стадионда бўлиб ўтади.