locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Синнер совринлар сони бўйича Карлос Алкарасни ортда қолдирди

«Мастерс» турниридаги ғалаба орқали италиялик теннисчи жаҳон рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик теннисчи Янник Синнер яккалик баҳсларида фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди. Бугун, 12 апрель куни дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Монте-Карло «Мастерс» турнири финалида Карлос Алкарасни 7:6 (7:5), 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Синнер совринлар сони бўйича испаниялик рақибидан ўзиб кетди — ҳозирда Алкарас ҳисобига 26 та ғалаба мавжуд.

Бу Синнер учун грунт қопламали кортларда қўлга киритилган иккинчи чемпионлик бўлди (илк муваффақият 2022 йили Умагдаги турнирда қайд этилган). Монте-Карлодаги ғалаба Янникка Professional теннисчилар ассотсиацияси (ATP) рейтингда яна биринчи ўринга кўтарилиш имконини беради. У Карлос Алкарасни пешқадамликдан туширади.

Онлайн-рейтингда италиялик теннисчи 13 400 очко жамлаган бўлса, испаниялик спортчи ҳисобига 13 240 очко мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг