locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Синнер Атюр Фисни мағлуб этиб, Мадрид «Мастерс» яримфиналига чиқди

Ушбу учрашув 1 соат 25 дақиқа давом этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, «Катта дубулға» тоифасидаги турнирларнинг тўрт карра ғолиби, италиялик Янник Синнер Мадридда (Испания) бўлиб ўтаётган «Мастерс» турнирининг финалчисига айланди. Яримфинал босқичида у дунё рейтингида 25-ўринни эгаллаб турган франциялик Артюр Фисни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашув 1 соат 25 дақиқа давом этди. Баҳс давомида Синнер тўрт марта эйс (тўғридан-тўғри очко келтирувчи узатма) қайд этди, бир бор қўшхатога йўл қўйди ва олти та брейк-пойнтдан учтасини унумли амалга оширди. Артюр Фис эса ўз ҳисобига учта эйс ва иккита қўшхато ёздириб қўйди, бироқ ўйин давомида бирон марта ҳам брейк-пойнтга эга бўлмади.

Эндиликда Янник Синнер Мадрид турнири бош соврини учун кечадиган баҳсда Александр Зверев (Германия) ва Александр Блокс (Бельгия) учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг