locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Синнер ATP рейтингида кучли йигирматага кирган спортчилар устидан қозонган ғалабалар сонини 100 тага етказди

Италиялик теннисчи, шунингдек, якка разряд баҳсларида фаолиятидаги 27-совринни қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия вакили Янник Синнер Монте-Карло «Мастерс» турнири ғолибига айланди. У ҳал қилувчи баҳсда дунёнинг биринчи рақамли ракета устаси Карлос Алкарасни 7:6 (7:5), 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, италиялик теннисчи ATP рейтингида кучли йигирматага (Топ-20) кирган спортчилар устидан қозонган ғалабалари сонини 100 тага етказди.

Қайд этиш жоизки, Топ-20 теннисчиларига қарши ўтказилган баҳсларда Синнер 100 та ғалаба ва 47 та мағлубият қайд этган.

Шунингдек, ушбу муваффақият Синнер учун якка разряддаги фаолиятидаги 27-соврин бўлди. У совринлар сони бўйича Алкарасдан (26 та ғалаба) ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Монте-Карлодаги ғалаба Янникка яна Professional теннисчилар ассоциацияси (ATP) рейтингида пешқадамликни қайтариб беради. У Карлос Алкарасни биринчи поғонадан тушириб юборади. Онлайн-рейтингида италиялик теннисчи ҳисобида 13 400 очко мавжуд бўлса, испаниялик спортчи 13 240 очкога эга бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг