Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон икки поғона пастлади
Марокаш ва Сенегал жадвалда кўтарилди.
Фото: ЎФА
Африка Миллатлар кубоги мусобақасидан сўнг FIFA миллий терма жамоалар рейтинги янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1462,03 очко билан 52-ўринни эгаллади. “Оқ бўрилар” аввалги ойдаги ўрнига нисбатан икки поғона пастлади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа январь ойида йиғин ўтказмагани сабабли жамғарилган очколар сонида ўзгариш кузатилмади.
Ҳозирда FIFA рейтингида Испания етакчилик қилмоқда. Амалдаги Европа чемпионлари ҳисобида 1877,18 очко мавжуд. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина 1873,33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, кучли учликни эса Франция (1870 очко) якунлаб бермоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист