locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янгиланган FIFA рейтингда Ўзбекистон икки поғона юқорилади

Франция эса рейтингни бошқармоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янгиланган FIFA рейтингда Ўзбекистон икки поғона юқорилади
Фото: ЎФА

Халқаро футбол федерациялари ассотсиацияси FIFA миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1465,34 очко билан аввалги ойга нисбатан икки поғона юқорилади. Жамоа айни вақтда 50-ўринни эгаллаган.

Бу борада Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг энг кучли беш жамоаси қаторида жой олган. Ундан юқори ўринларда Япония (1660,43), Эрон (1615,30), Жанубий Корея (1588,66) ва Австралия (1580,67) қайд этилган.

FIFA рейтингини Франция миллий терма жамоаси бошқармоқда. Улар янгиланган жадвал бўйича Испания ва Аргентинани ортда қолдирган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг