Янгиланган Англия, Модрич учун сўнгги ЖЧ. L гуруҳи ҳақида нималарни биламиз?
Ниҳоят, L гуруҳига етиб келди. Бу ерда Англия шубҳасиз фаворит. Хорватия ҳам анойилардан эмас. Гана ва Панама ҳам сенсациялар қайд этиши мумкин. Ҳар ҳолда уларда ҳам нимагадур умид бор.
Англия
Мураббий
Томас Тухель Англия термасида Гарет Саутгейт ўрнини эгаллаб, ниҳоят юлдузларга бой таркиб билан катта соврин ютиш вазифасини олди. Аввалги мураббийдан фарқли равишда, немис мутахассисида топ-клубларда ишлаш тажрибаси етарли. У турли жамоалар билан катта ютуқларга эришган:
Юлдузлар
Англия таркиби юлдузларга жуда бой. Энг асосийларига тўхталсак: Харри Кейн — жамоа юзи, капитан ва ҳужумдаги асосий умид. Деклан Райс — марказни мустаҳкамлайди. Букайо Сака — қанотда хавф яратади.
Мақсад
Фақат чемпионлик. Англия 1966 йилдан бери жаҳон чемпионлигини қўлга киритмаган. Шунинг учун мухлислар катта натижа кутишмоқда. Агар жамоа ярим финалгача ҳам етиб бормаса, бу турнир муваффақиятсиз деб баҳоланади.
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 10,1%
Хорватия
Мураббий
2017 йилдан бери жамоани Златко Далич бошқармоқда. У Хорватияни замонавий футболдаги энг муваффақиятли термалардан бирига айлантирди.
— ЖЧ-2018 финали
— ЖЧ-2022 бронза медали
Далич тактик янгиликлари билан эмас, балки кучли жамоа муҳитини яратиш қобилияти билан машҳур.
Юлдузлар
Лука Модрич — 40 ёшида ҳам жамоанинг юраги ва етакчиси. Бу унинг ЖЧдаги сўнгги ўйинлари бўлади. Иван Перишич (37 ёш) ҳамон қанотда фаол. Йосип Станишич “Бавария” билан муваффақиятли мавсум ўтказди.
Мақсад
Хорватия энди “қора от” эмас. Аммо ҳозирги таркиб 2018 ва 2022 йиллардагидек кучли эмас. Гуруҳдан чиқиш — мажбурий.
Чемпионлик эҳтимоли: 1,3%
Ганa
Мураббий
Карлуш Кейруш апрель ойида жамоани қабул қилди. У катта тажрибага эга: Алекс Фергюсон ёрдамчиси сифатида Англияда чемпион бўлган. “Реал”ни бошқарган. Португалия термасини шуғуллантирган.
Сўнгги йилларда у Колумбия, Миср, Қатар, Омон ва Эрон термаларини бошқарган. Эронни уч марта ЖЧга олиб чиққан.
Юлдузлар
Асосий етакчи — Антуан Семеньо. У “Борнмут”дан “Манчестер Сити”га ўтиб, дарҳол асосий таркиб ўйинчисига айланди. АПЛда 17 гол ва 4 ассист қайд этган. Томас Парти — марказда, Иньяки Уильямс — ҳужумда. Муҳим йўқотиш — жароҳат сабаб Мохаммед Кудус қатнашмайди.
Мақсад
Шубҳасиз, 2-ўрин учун кураш ёки 3-ўрин орқали плей-офф. Гана номлар бўйича рақибларидан ортда, аммо тезлик ва жисмоний куч билан хавф туғдира олади.
Чемпионлик эҳтимоли: 0,2%
Панама
Мураббий
Томас Кристиансен — испан-дат мутахассиси. Футболчилик фаолиятида Испанияда кўп ўйнаган, жумладан “Барселона” тизимида тарбияланган.
Мураббий сифатида БАА, Кипр, “Лидс” ва Бельгияда ишлаган. 2020 йилдан Панама термасини бошқаради.
Юлдузлар
Жамоада катта юлдузлар йўқ. Энг кўзга ташланадиган футболчи — Амир Мурильо (“Марсель”дан “Бешикташ”га ўтган). Шунингдек, Эдгардо Фаринья ҳам эътиборда.
Мақсад
Панама учун ЖЧда иштирокнинг ўзи катта ютуқ. 2018 йилдаги дебютида жамоа барча ўйинларда мағлуб бўлган. Ҳозир ҳам рақиблардан кучсиз, аммо, Гана ва Хорватиядан очко олиши мумкин. Эҳтимол уларда плей-офф учун имконият пайдо бўлиши мумкин.
Чемпионлик эҳтимоли: 0,1%