locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янгийер шаҳрида «Гулистон» клуби раҳбарияти ташкилий ишлар масаласида йиғилиш ўтказди

«Гулистон» футбол клуби бу йил Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янгийер шаҳрида «Гулистон» клуби раҳбарияти ташкилий ишлар масаласида йиғилиш ўтказди
photo: Guliston FK

Бугун Янгийер шаҳрида «Гулистон» клуби раҳбарияти ташкилий ишлар масаласида йиғилиш ўтказди.

Унда «Гулистон» футбол клуби президенти Ойбек Шодмонқулович Ашурматов, бош директор Жаҳонгир Жиямуродов, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Рустам Қодиров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов ва Янгийер шаҳри ҳокимлиги масъуллари қатнашди.

Дастлаб Янгийер Марказий стадиони ҳолати кўздан кечирилди. Сўнгра клуб раҳбари Ўзбекистон кубоги ва биринчи лига ўйинлари олдидан барча ташкилий масалалар бўйича йиғилганлар билан фикр алмашди. Муҳим вазифалар белгиланиб, керакли топшириқлар берилди.

«Гулистон» футбол клуби бу йил Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Шунингдек, Биринчи лигада қатнашади. Уйдаги ўйинлари юқори савияда ўтказиш, мавжуд шароитларни янада яхшилаш муҳимлиги таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг