Янги миш-мишлар: Пауло Бенту Ўзбекистон терма жамоасига номзод сифатида тилга олинмоқда
Португалиялик мутахассис яна бир эҳтимолий вариант сифатида кўриб чиқилмоқда
Расм: Telegram
Championаt.Asia нашри хабарига кўра, Португалиялик мураббий Пауло Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига эҳтимолий номзодлар қаторида тилга олинмоқда.
56 ёшли мутахассис клуб даражасида маълум натижаларга эришган бўлса-да, терма жамоалар билан ишлашда катта муваффақиятга эришолмаган. Бенту бошчилигида Португалия Евро–2012 ярим финалига етган, аммо Жанубий Корея ва БААда кутилган натижалар қайд этилмади.
Сўнгги вақтларда ЎФА номи турли мураббийлар билан боғланмоқда: аввал Лёв, кейин Терим тилга олинган эди. Энди эса навбат Бентуга келди.
Футбол жамоатчилиги орасида бу хабар баҳсларга сабаб бўлди. Кўпчилик мутахассисни “сбитый лётчик” деб баҳоламоқда ва яна қайси номзодлар кўриб чиқилаётгани қизиқиш уйғотмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор