locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янги йил арафасидаги орзу рўёбга чиқди

Учрашув якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан янги йил совғалари топширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янги йил арафасидаги орзу рўёбга чиқди
photo: UFA

Тойлоқ туманидаги 15-ИДУМ уй таълими ўқувчиси Умиджон Ҳомидов Янги йил арафасида Қорбобога йўллаган мактубида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев билан учрашишни орзу қилган эди.

Бугун ушбу эзгу тилак рўёбга чиқди. Умиджон Аббосбек Файзуллаев билан ZOOM платформаси орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида миллий терма жамоа футболчиси Умиджонга тезроқ соғайиб кетишини, ўқиш ҳамда келажакдаги мақсадлари йўлида улкан муваффақиятлар тилади.

Учрашув якунида Ўзбекистон футбол ассоциацияси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан янги йил совғалари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг