locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ян Облак жароҳат олди ва «Атлетико»нинг «Хетафе»га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Ҳозирда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозабони Ян Облак жароҳат олгани сабабли Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

«Симеоне Ян Облакка таяна олмайди. Дарвозабон жума куниги машғулотни ён қисмидаги ноқулайлик билан якунлади. Тиббий хизмат томонидан ўтказилган текширувлар натижасига кўра, футболчида мушаклар чўзилиши аниқланди», — дейилади клубнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Испания чемпионатининг 27-туридан кейин «Атлетико» 54 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Хетафе» эса 35 очко билан тўққизинчи поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг