Ямалнинг сўзлари «Барселона»нинг икки юлдузига ёқмади
«Барселона» қанот ҳужумчиси Ламин Ямал «Олтин тўп» учун кураш ҳақида гапирар экан, ўзини Килиан Мбаппе билан бирга дунёнинг энг яхши икки футболчисидан бири сифатида тилга олгани жамоа ичида айрим норозиликларга сабаб бўлган. Хусусан, бу фикр Рафинья ва Родрига ёқмагани айтилмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Рафинья ва Родри ҳам ўзларини дунёнинг энг юқори савиядаги футболчилари қаторида деб ҳисоблайди. Шу сабаб Ямалнинг баёноти айрим жамоадошларига у ўзини бошқалардан устун қўйгандек таассурот қолдирган.
Шунга қарамай, вазият жиддий можарога айланмаган. Рафинья ва Родри Ямал билан яхши муносабатда экани, масала кўпроқ ёш футболчининг оммавий чиқишларида эҳтиёткорроқ бўлиши кераклиги билан боғлиқ экани таъкидланмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик эса жамоа ичидаги мувозанатни сақлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Маълумот учун, Ямал бу мавсумда «Олтин тўп» учун асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. «Барселона» сафида Родри ҳам индивидуал соврин учун даъвогарлар қаторида қайд этилган.