locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал ЖЧ=2026нинг стартини ўтказиб юбориши мумкин

Ушбу учрашув 15 июнь кунига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал ЖЧ=2026нинг стартини ўтказиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images

“Барселона” ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жароҳатдан тикланиш жараёни туфайли 2026 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Ямаль тизза орти пайларидаги жароҳат сабабли гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида — Кабо-Вердега қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Ушбу учрашув 15 июнь кунига белгиланган.

Шунингдек, 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинда ҳам футболчининг майдонга тушиши катта сўроқ остида қолмоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг