locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал XXI асрда «Барселона» сафида гол уриш бўйича рекордни янгилаши мумкин

Испаниялик футболчи «Атлетик»ка қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 27-тури доирасида «Барселона» сафарда Бильбаонинг «Атлетик» клуби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол муаллифи 18 ёшли иқтидор эгаси Ламин Ямал бўлди. Ушбу гол испаниялик форвард учун жорий чемпионатдаги 14-гол сифатида қайд этилди.

Opta Sport маълумотларига кўра, Ламин Ямал бу кўрсаткичи билан XXI асрда «Барселона» сафида Ла Лига мавсумида энг кўп гол урган испаниялик футболчилар рўйхатида юқори поғоналарга яқинлашди. Ҳозирча ундан олдинда фақат икки нафар футболчи бор:

  • Давид Вилья (2010/2011 йилги мавсум) — 18 та гол;
  • Педро Родригес (2013/2014 йилги мавсум) — 15 та гол.

Ламин Ямал жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирлар доирасида жами 35 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур баҳсларда у 18 та гол уришга ҳамда 15 та голли узатмани амалга оширишга эришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг