locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди. Бу ҳақда "Beyaz Futbol" хабар берди.

Якшанба куни Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Туркия терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этди, Ямаль иккита голли узатмани амалга оширди.

Қайд этилишича, 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи кийим алмаштириш хонасида ҳужжатини узоқ вақт қидирди, аммо барибир тополмади. Юлдуз футболчи ҳозирги шароитда ватанига қандай қайтиши ҳозирча номаълум.

Шунингдек, ҳужжат жамоа автобусида ёки аэропортдан меҳмонхонага жўнаш вақтида йўқолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг