locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал Роналдуни ортда қолдирди

«Барселона» ҳужумчиси аввалроқ Ла Лиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал Роналдуни ортда қолдирди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринлари сони бўйича Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Апрель ойи якунларига кўра, «кўк-анорранглилар» вингери тўртинчи бор Примеранинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, Роналду эса ушбу мукофотга уч марта лойиқ кўрилган.

Ямал 2024 йилнинг сентябрида, 2025 йилнинг ноябр ва декабр ойларида ҳамда 2026 йилнинг апрелида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлган. Роналду эса мазкур совринни 2013 йилнинг ноябрида, 2015 йилнинг майида ва 2017 йилнинг май ойида қўлга киритган эди.

Таъкидлаш жоизки, Ла Лиганинг энг яхши футболчиси соврини 2013 йилдан буён топшириб келинади. Роналду «Реал» сафида 2009 йилдан 2018 йилга қадар тўп сурган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг