Ямал: «Онам ўқимасам, футбол ўйнамаслигимни айтaрди»
«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал болалик даврида онаси унинг таълимига катта эътибор қаратганини айтди. 19 ёшли футболчининг сўзларига кўра, оиласи унинг футбол билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаган бўлса-да, ўқишни ҳам биринчи даражали масала деб билган. Бу ҳақда Barça Universal нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ямал онаси уни қўшимча дарсларга ҳам қатнашишга мажбур қилганини эслаган. «Онам доимо ўқишимни хоҳларди. У мени қўшимча машғулотларга юборар ва баъзида: ‘Агар ўқимасанг, футбол ўйнамайсан’, дерди. Аммо мен келажагимни футбол билан боғлашни доим билардим», — деди Ямал.
Ямал «Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлиб, жуда ёшлигиданоқ клуб тизимида катта умид уйғотган. Кейинчалик у асосий жамоага қадар етиб борди ва қисқа вақт ичида каталонияликларнинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. Унинг болаликдаги таълим ва футбол ўртасидаги мувозанат ҳақидаги ҳикояси эса футболчининг профессионал фаолиятигача бўлган йўлини яна бир бор кўрсатиб берди.
Маълумот учун, Ламин Ямал жорий мавсум «Барселона» сафида барча турнирларда 8 та учрашувда 8 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 220 миллион еврога баҳоланмоқда.