Ямал: «Месси — барча даврларнинг энг яхши футболчиси»
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал «Интер Майами» форварди Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва уни ўзи учун намуна деб атади.
«Лео Месси — барча даврларнинг энг яхши футболчиси. Агар у тарихдаги энг яхши спортчи бўлмаса ҳам, шубҳасиз, энг кучлилар қаторига киради. Эришган ютуқлари учун ҳамма уни ҳурмат қилади ва мен ҳам унинг изидан боришга умид қиламан», — деди Ямал.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Унинг келишидан сўнг «Интер Майами» ўз тарихидаги дастлабки тўртта совринни қўлга киритди: ўтган мавсумда MLS кубоги, 2024 йилда мунтазам чемпионат ғолиблиги, 2025 йилда MLS Шарқий конференцияси чемпионлиги ва 2023 йилда Лигалар кубоги.