Ямал мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин — манба
«Барселона» вингери «Сельта»га қарши ўйинда жароҳат олди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» қироқ ҳужумчиси Ламин Ямал Испания чемпионатининг 33-тури доирасида «Сельта»га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, испаниялик вингер Ла Лига мавсумининг қолган қисмини ва ЖЧ-2026 стартни ўтказиб юбориш хавфи остида турибди.
Нашр маълумотларига кўра, Ямал чап оёғининг тизза ости пайини жароҳатлаган. Агар тиббий текширувлар пайларнинг узилганини тасдиқласа, вингер мавсум якунига қадар сафдан чиқади ва жаҳон биринчилигининг дастлабки ўйинларида иштирок эта олмайди.
Жорий мавсумда Ямал «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист