Ямал — Ла Лиганинг апрел ойида энг яхши футболчиси
«Барселона» ҳужумчиси ўтган ойда 2 та гол ва 2 та ассист муаллифига айланган.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Ла Лиганинг апрел ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Испания чемпионати расмий сайтида хабар берилди.
Апрел ойида Ямал Испания Примерасининг учта ўйинида иштирок этиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ушбу учрашувларда каталонияликлар Мадриднинг «Атлетико» (2:1), «Эспаньол» (4:1) ҳамда «Сельта» (1:0) жамоаларини мағлуб этишди.
Жорий мавсумда Ямал «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 18 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Айни пайтда каталонияликлар 82 очко билан Испания юқори дивизиони турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист