locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал ўйнашни орзу қилган икки стадионни айтди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ямал ўйнашни орзу қилган икки стадионни айтди
Расм: gettyimages.com

«Барселона» клуби яримҳимоячиси Ламин Ямал қайси стадионларда тўп суришни орзу қилиши ҳақида гапирди.

«Европадан ташқарида ҳам, у ерда ҳали бўлмаганим кўплаб стадионлар бор. Аммо Европада ўйнашни истаган иккита машҳур жой бор — бу “Олд Траффорд” ва “Энфилд”», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Жорий мавсумда 16 ёшли футболчи барча мусобақаларда 51 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол ва 24 ассист қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг трансфер баҳоси 180 миллион еврони ташкил этади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг