locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал Грузия ва Туркияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Бу ҳақда Испания Футбол федерацияси маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал Грузия ва Туркияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал Испания терма жамоасининг ноябрь ойидаги ЖЧ-26 саралаши доирасида Грузия ва Туркияга қарши кечадиган ўйинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда Испания Футбол федерацияси маълум қилди.

Манбага кўра, ифутболчи сон атрофи қисмидаги ноқулайликни бартараф этиш мақсадида инвазив радиочастотли муолажадан ўтган.

Қайд этилишича, муолажа ҳақидаги ҳисоботда футболчига 7-10 кун дам олиш тавсия этилгани айтилган. Шу сабаб у Испания йиғинини ўтказиб юборади.

“Биз унинг соғлиги ва хавфсизлигини биринчи ўринга қўямиз. Ламинга тез фурсатда тўлиқ соғайиб кетишини тилаймиз”, — дейилади федерация баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-26 саралаши босқичи доирасида 15 ноябрь куни Грузия билан меҳмонда, 19 ноябрь куни эса ўз майдонида Туркия билан баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг