Ямал финал олди машғулотда иштирок этмади
Испаниялик футболчининг ҳолати борасида хавотирлар юзага келди.
photo: gettyimages
Испания терма жамоасида Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйин олдидан Ламин Ямалнинг ҳолати борасида хавотирлар юзага келди. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.
19 ёшли вингер жамоанинг охирги машғулотида иштирок этмади ва чап сонида боғич билан кўриниш берди. Терма жамоа тиббиёт ходимлари футболчининг ҳолатини диққат билан кузатмоқда ва кейинроқ ўйинчи финалда майдонга туша оладими ёки йўқми, шунга қарор қилади.
Жорий жаҳон биринчилигида Ямал 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди (Саудия Арабистони дарвозасига). Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор