locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямаль – Европада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямаль – Европада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси
ФОТО: Getty images

Испаниянинг «Барселона» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямаль Европа мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Ушбу мавсумда испаниялик вингер каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 55 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Нашр таъкидлашича, Ямаль энг қийин учрашувларда жамоа етакчисига айланиб, ўйинни ўз қўлига олган ва «Барселона»ни олға етаклаган. Унинг статистикаси эса атиги 18 ёшда эканини ҳисобга олганда, янада таъсирли кўринади.

Маълумот учун, Ямалнинг «Барселона» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Унинг товон пули 1 миллиард еврони ташкил этади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг