locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал Чемпионлар Лигаси «гол+пас» тизими бўйича 100 очко тўплади

Испаниялик юлдуз учун бу кўрсаткичга эришишга 150 та ўйин керак бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши жавоб учрашувида гол уриб, «кўк-анорранглилар» сафидаги 150 та ўйинда «гол+пас» тизими бўйича 100 очколик кўрсаткичга (48 та гол ва 52 та самарали узатма) эришди. Бу ҳақда Transfermarkt портали хабар бермоқда.

Учрашув Мадридда, «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтмоқда ва ўйинни бош ҳакам Клеман Тюрпен бошқармоқда. Айни дақиқаларда каталонияликлар 2:1 ҳисобига олдинда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда «Атлетико» 2:0 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичида «Барселона» икки ўйин натижасига кўра «Ньюкасл»ни 8:3 ҳисобига таслим этган бўлса, «матрасчилар» худди шу босқичда «Тоттенхем»дан устун келган (умумий ҳисоб — 7:5).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг