locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал «Атлетико»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди

Мадридликларга қарши кечган баҳсда 18 ёшли футболчи тўлиқ ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан қабул қилинган мағлубиятдан (0:2) сўнг, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди.

«Ҳаммаси ҳали тугагани йўқ. Жавоб учрашувида боримизни берамиз. Ҳар доим биргамиз», — деб ёзди Ямал.

«Матрасчилар»га қарши кечган баҳсда 18 ёшли ҳужумчи тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ламин Ямал жорий мавсум Чемпионлар лигаси доирасида жами 9 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 3 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрел куни Мадридда бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг