locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал: «Ғалаба қозонар эканман, ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди. Аввал мағлуб қил, кейин кўрамиз»

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ямал: "Ғалаба қозонар эканман, ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди. Аввал мағлуб қил, кейин кўрамиз"
PHOTO: Telegram

«Барселона» футболчиси Ламин Ямал «Интер Милан»га қарши чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки ўйинидан аввалги матбуот анжуманида қатнашди. Айтиш керакки, ушбу анжуман анчагина қизиқарли тарзда ўтди.

«Рақибимиз кучли. Улар яхши ҳимояланади ва қарши ҳужумларда Европадаги энг яхши жамоалардан бири», — деб эртанги рақибига таъриф берган 17 ёшли футболчи ўзига хос характер эгаси эканлигини кўрсатди.

«Қўрқувни узоқ йиллар аввал ўзим катта бўлган Матародаги (Матаро — Каталониянинг чекка шаҳарларидан бири ва ташландиқ харобалар сўзини қисқартмаси) автотураргоҳларга ташлаб келганман», — деб жавоб берди қўрқув ҳақидаги саволга

Журналистлар Ямални Месси билан таққослаб савол беришди. Ўн етти ёшингда юздан ортиқ учрашувда «Барселона» либосини кийдинг, Месси эса бу ёшда атиги етти марта ўйнаган ҳалос.


«Ўзимни ҳеч ким билан таққосламаган бўлардим. Шунчаки ўзимни ривожлантиришга ҳаракат қиламан ва бу саргузаштдан завқ оламан. Мессига қойил қоламан, чунки у тарихдаги энг яхши футболчи»

Ламин Ямал эраси келдими?

«Йўқ, йўқ. Бу — “Барселона” эраси, Ямалники эмас. Месси “Интер”га қарши тўрт учрашувда гол ура олмаган? Бу аҳамиятга эга эмас. У бошқа жуда кўплаб клубларга тўп киритган. Умид қиламанки, мен “Интер”га гол ураман»

Ламин «Реал Мадрид» тўғрисида шундай деди:

«Бу йил улар биз учун ҳеч нарса қила олмади. Мадомики мен ғолиб бўлар эканман, менга ҳеч нарса айта олишмайди. Аввал мени ютсин, кейин гапиришсин»

«2015 йили “Барса”нинг треблини бола сифатида томоша қилганмиз. Клуб юрагимизда жойлашган ва унинг либоси биз учун қадрли. Рақиб футболчиларидан Барелла ва Лаутаро менга кўпроқ ёқади, бироқ “Интер”да зўр футболчилар кўп. Улар сўнгги уч учрашувда мағлуб бўлишгани факт, лекин чемпионлар лигаси умуман бошқа даражадаги турнир»

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Барселона" — "Интер"

Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг