locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Якунланган мавсум Навбахор мағлубиятсиз ва қуруқ сериялар бўйича қандай натижани амалга оширди?

Якунланган мавсумда “Навбахор” дарвозасига 12 та ўйинда рақиблар тўп кирита олишмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Якунланган мавсум Навбахор мағлубиятсиз ва қуруқ сериялар бўйича қандай натижани амалга оширди?
photo: Navbahor FK

“Навбахор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.
Қуйида эътиборингизга “лочинлар”нинг Суперлига – 2025 да қайд этган мағлубиятсиз ва “қуруқ” сериялари билан таништирамиз.

Якунланган мавсумда “Навбахор” дарвозасига 12 та ўйинда рақиблар тўп кирита олишмади.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоамиз дарвозабонлари – Шуҳрон Йўлдошев ва Умиджон Эргашевлар билан биргаликда тажрибали ҳамда маҳоратли ҳимоячиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

Мавсум – 2025 да “лочинлар” жами 7 марта мағлубиятсиз серияни қайд этишди. Ушбу сериялар 3 марта 3 та (1-3, 9-11, 16-18-турлар), 4 марта 2 тадан ўйинлардан (13-14,20-21,23-24, 29-30-турлар)дан иборат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, якунланган мавсумда наманганликлар 1 марта 2 ўйиндан (13-14-турлар) иборат “қуруқ” серияни қайд этишга ҳам муваффақ бўлишди.

Шунингдек, юқоридаги баҳслардан ташқари, яна 3 та беллашувда (5,7,27-турлар) ҳам “лочинлар” ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Бу эса юқорида келтирганимиздек, “Навбахор” дарвозабонларининг маҳорати ва ҳимоячиларимизнинг ишончли ҳамда мустаҳкам ҳимоя қорғонини ташкил этгани билан боғлиқ.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг