Яйпан Фергана: 2026 мавсум олди тақдимоти бўлиб ўтди
Тадбирни туман ҳокими Равшанбек Бегматов очиб берди.
Фото: Яйпан ФК
Ўзбекистон тумани Маданият марказида “Яйпан Фергана” жамоамизнинг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими Равшанбек Бегматов очиб берди. Шунингдек, туман бош прокурори Обиджон Собиров жамоамизга Пролига баҳсларида омад тилади.
Клуб раҳбари Абдувахоб Аҳмадалиев амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бош мураббий Рашиджон Ғафуров жамоамиз мавсумга тайёр эканлигини таъкидлади. Футболчилар номидан Миржалол Абдумуталов яратилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.
Тақдимотнинг иккинчи қисмида жамоамизнинг янги либослари намойиш этилди: уй учрашувларида кўк, сафарда эса сариқ либосда майдонга тушамиз. Шунингдек, футболчилар ва уларнинг рақамлари мухлисларга таништирилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист