locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Футболчи шахсий самолётда учиб кетган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди
ФОТО: Getty images

«Ан Наср» яримҳимоячиси Криштиану Роналду оиласи билан шошилинч равишда Саудия Арабистонини тарк этди. Бу ҳақда Британиянинг Тhe Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи шахсий самолётда учиб кетган. Унинг самолёти парвозларни кузатиш тизимида қайд этилган ва Мадридга қўнган.

Роналду Ар Риёд шаҳрида рафиқаси Жоржина Родригес ҳамда беш фарзанди билан яшаб келаётганди. Ўтган ҳафта охирида шаҳар дрон ҳужумларига учрагани айтилмоқда. Бу ҳолат Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият кескинлашгани билан боғлиқ. Ҳужумлар давом этаётгани футболчининг мамлакатни тарк этиш қарорига таъсир қилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли футболчи ушбу мавсумда «Ан Наср» сафида барча мусобақаларда 22 та баҳсда майдонга тушиб, 20 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг