locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Яқин орада бугунгидек ҳужумкор, томошабоп ўйин кўрмагандим» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Ортиқхўжаев «Динамо»га мардонавор ўйин учун миннатдорчилик билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Яқин орада бугунгидек ҳужумкор, томошабоп ўйин кўрмагандим» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Фото: Динамо ПФК

«Пахтакор» - «Динамо» (4:2) учрашувидаги жамоамизнинг аламли мағлубиятидан кейин Тошкент клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Самарқанд клуби кийиниш хонасига келиб, чиройли ва мардонавор футбол учун «Динамо» жамоасига миннатдорчилик билдирди.

«Яқин орада бугунгидек ҳужумкор, томошабоп, чиройли ўйин кўрмагандим. Суперлига айнан мана шундай чиройли, ҳужумкор ва томошабоп ўйинлар билан мухлисларни тортади. Йигитлар, бу – футбол, мағлубиятга қарамай, «Динамо»нинг майдондаги ҳақиқий мардонавор ўйини, кураш учун сизга, мураббийларга раҳмат!

Ҳали кубок финалида учрашамизми? Зўр ўйин бўларди. Мана шундай мардонавор, ҳужумкор ўйин учун сизларга яна бир марта раҳмат!» - деди «Пахтакор» клуби раиси.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг