locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЯЧЛ. «Бавария» Диаснинг дубли эвазига сафарда «ПСЖ»дан устун келди

Мюнхенликлар жорий мавсум 16 учрашувда 16 ғалаба қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЯЧЛ. «Бавария» Диаснинг дубли эвазига сафарда «ПСЖ»дан устун келди
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Бавария» сафарда «ПСЖ» меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Луис Диас 4-дақиқада тезкор гол киритди. 32-дақиқада эса унинг ўзи дублни расмийлаштирди. 74-дақиқада Жоау Невеш парижликларнинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Бавария» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 12 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. «ПСЖ» эса 9 очко билан 3-ўринда бормоқда.

ЯЧЛ. 4-тур

«ПСЖ» — «Бавария» 1:2

Голлар: Невеш (74) — Диас (4, 32).

ПСЖ — Шевале, Ҳакими (Маюлу, 45+7), Маркиньос, Пачо, Нуну Мендеш, Заир-Эмери, Фабиан Руис (Невеш, 66), Витинья, Барколя (Рамуш, 66), Ҳвича, Дембеле (Ли Канг Ин, 25).

Бавария — Нойер, Упамекано, Та, Киммих, Гнабри (Бишоф, 46), Олисе, Павлович, Станишич, Лаймер, Диас, Кейн (Горецка, 88).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг