locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вулверхэмптон» Перейра билан шартномани узайтирди

Инглиз клуби Витор Перейра билан 3 йиллик битимни имзолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вулверхэмптон» Перейра билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty images

“Вулверхэмптон” бош мураббийи билан шартномани узайтирди.

Қайд этилишича, инглиз клуби Витор Перейра билан 3 йиллик битимни имзолаган.

Португалиялик мутахассис жамоани 2024 йил декабрдан бери бошқармоқда.

Ўтган мавсумда “бўрилар” унинг қўл остида АПЛда 19-ўриндан 16-поғонага кўтарилиб, лигада жон сақлаб қолганди.

Натижада Витор мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар қаторидан ўрин олган.

Бу мавсумда “Вулверхэмптон” бироз ёмон бошлади. 4 ўйинда 4 мағлубиятни қабул қилиб олди — “Манчестер Сити” (0:4), “Борнмут” (0:1), “Эвертон” (2:3) ва “Ньюкасл” (0:1). Клуб сўнгги — 20-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг