locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вулверхэмптон» АПЛнинг биринчи даврасини ғалабасиз якунлади

«Бўрилaр» ҳозирда 3 очко билан 20-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Вулверхэмптон» Англия Премьер-лигасининг 19-туридан сўнг атиги уч очко жамғарган ҳолда мусобақанинг биринчи даврасини ғалабасиз якунлади. «Бўрилaр» навбатдаги очкони 30 декабрь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши сафар учрашувида қўлга киритди — 1:1.

Шу тариқа, «Вулверхэмптон» жорий мавсумдаги уч очконинг барчасини дуранглар эвазига жамғарди. Аввалроқ жамоа «Тоттенхэм» (1:1) ва «Брайтон» (1:1) билан ҳам дуранг ўйнаган эди.

19 турдан кейин «Вулверхэмптон» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 20-ўринда бормоқда. Жамоа 19 учрашувда уч очко тўплаган, тўплар нисбати эса 11:40 ни ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг