locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

«Бўрилар» икки очко билан жадвалнинг сўнгги поғонасида жойлашган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Вулверҳэмптон» бош мураббийи истеъфога чиқарилди
ФОТО: Getty images

Португалиялик мутахассис Витор Перейра «Вулверхэмптон» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги маълумот клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.

“Бўрилар” мавсумда жуда ёмон бошлади. Қониқарсиз натижалар туфайли клуб раҳбарияти Перейра билан хайрлашишга қарор қилди.

Яқин вақт ичида инглиз жамоасининг машғулотларини ёшлар жамоалари мураббийлари — Жеймс Коллинз ва Ричард Уокер олиб боради.

«Биз Витор ва унинг жамоасига қилган меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келгусида уларга омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.

Англия чемпионатининг 10 та туридан сўнг «Бўрилар» икки очко билан жадвалнинг сўнгги поғонасида жойлашган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг