locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Возиньянинг «Коло-Коло»га трансфери ҳужжатлар сабаб кечикмоқда

Дастлаб дарвозабон пайшанба куни Чилига учиб кетиши режалаштирилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Возиньянинг «Коло-Коло»га трансфери ҳужжатлар сабаб кечикмоқда
ФОТО: Getty images

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возиньянинг Чилининг «Коло-Коло» клубига ўтиши ҳозирча ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли кечикмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Дастлаб дарвозабон пайшанба куни Чилига учиб кетиши режалаштирилган эди. Бироқ у рейсга чиқмагани ортидан трансфер барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалди.

Футболчининг вакиллари эса бу маълумотларни рад этиб, музокараларда ҳеч қандай муаммо йўқлигини ва трансфер ўз кучида қолганини таъкидлашди.

Маълум қилинишича, кечикишга фақат бюрократик жараёнлар сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, Кабо-Вердеда Чили консуллиги мавжуд эмас. Шунинг учун барча ҳужжатлар Португалия орқали расмийлаштирилмоқда.

Бироқ Возинья Португалия фуқароси эмаслиги сабабли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кутилганидан кўпроқ вақт талаб қилмоқда.

Кутилишича, яқин кунларда барча расмий ишлар якунланади ва дарвозабон Чилига йўл олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг