locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Возинья Жаҳон чемпионатлари тарихига кирди

Кабо-Верде дарвозабони Испанияга қарши ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Кабо-Верде терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Жозимар Возинья ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Испанияга қарши кечган ўйинда (0:0) ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Шу тариқа, ушбу футболчи жаҳон биринчиликлари тарихида дебют учрашувида дарвозасини дахлсиз сақлаган энг ёшли дарвозабонга айланди.

Ушбу баҳсдан сўнг Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари биттадан очко жамғариб, «H» гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 15-июндан 16-июнга ўтар кечаси мазкур гуруҳнинг 1-тури доирасида Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

«H» гуруҳининг 2-турида Испания миллий терма жамоаси Саудия Арабистони билан (21-июн), 3-турда эса Уругвай билан (27-июн) тўқнаш келади. Кабо-Верде эса 2-турда Уругвай (22-июн), 3-турда Саудия Арабистони (27-июн) билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақаси АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11-июндан 19-июлга қадар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022-йилги сайёра биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиққан эди (4:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг