Возинья келажаги ҳақида: «Ҳозирча аниқлик йўқ»
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. 40 ёшли посбон ҳозирча қаерда фаолиятини давом эттириш борасида бир қарорга келмаганини айтди.
«Ҳеч қандай шошилиш йўқ. Турли миш-мишлар кўп, аммо ҳозирча аниқ таклиф йўқ. Яқин орада ҳаммаси ойдинлашади ва футбол ўйнашда давом этишимга умид қиламан», — деди Возинья AS нашрига берган интервьюсида.
Тажрибали дарвозабон Жаҳон чемпионати–2026да 4 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Унинг Португалия иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Шавиш» клуби билан тузган шартномаси жорий ёзда ўз якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашди. Жамоа 1/16 финалда Аргентинага 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашган эди.